2017 йил 2 февраль куни халқ депутатлари туман Кенгашининг 28-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши депутати, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В.Тожибоева очди ва олиб борди.

Сессияда туман ҳокими Б.Юсуповнинг туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Сессияда туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Д.Умаралиев туманда қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ахбороти эшитилди.

Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича музокараларда туман Кенгаши депутатлари М.Акрамов, Ж.Жалолхонов, М.Каримова, А.Атамов, Ҳ.Эргашева, туман ДСИ бошлиғи Б.Қуролов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Мирзаев сўзга чиқдилар.

Сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Кенгаши депутати, Наманган муҳандислик-педагогика институти ректори П.Маткаримов ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Сессияда халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 11-Ровот ва 30-Чорбоғ сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутат сайловини ўтказиш ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.