Халқимизда «Йўл билмаган манзилига етолмас», деган гап бежизга айтилмаган. Ҳар бир иш, ҳар бир кун, ҳар бир йил режали бўлса, кўзланган мақсадларга эришиш осон бўлади. Шунга кўра, янги - 2017 йилга Президентимиз таклифи билан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб ном берилишида катта мазмун ва маъно бор.

Динимизда инсонларга манфаат етказувчи киши Аллоҳ таоло учун энг суюкли бандалардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган: «Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси-одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир». Динимиз мўмин-мусулмонларни бир тану бир жон бўлиб, ўзаро бир-бирларига ёрдам бериб, манфаат келтириб яшашни тарғиб қилади.

Халқимиз, элимиз манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, жамият ҳаётида фаоллик кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

А. Султонов, «Имом Ҳусайн» жоме масжиди имом - хатиби.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.