Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг маърузасида, «Фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни, хорижий тилларни эгаллашлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб ҳаётдан муносиб ўрин топишлари учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз»деб таъкидлаб ўтилди.

Конституциямизнинг 41 - моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган. Бугунги глобаллашув, дун-ёнинг қайсидир бурчагида қонли тўкнашувлар, қашшоқлик, терроризм авж олаётган бир пайтда юртимизда ёш авлоднинг таълим-тарбиясига эътиборнинг кучайтирилиши, унинг бепул таълим олиши Бош Қомусимизда кафолатлангани бу ҳуқуқий ҳужжатнинг улуғворлигидир.

 Жумладан, бизнинг тиббиёт коллежимизга жорий ўқув йилида тумандаги мактабларнинг 9-синф битирувчиларидан 302 нафари қабул қилиниб, бошланғич тиббиёт билимлари чуқур ўргатилмоқда.

Бунинг учун коллежимизда етарли шарт-шароитлар яратилган. Шинам синфхоналар, компьютер жамланмаси, зарур жиҳозлар билан таъминланган ўқув-лаборатория, спорт заллари, ошхона, ётоқхоналар ўқувчилар хизматида.

С. Асрақулов, тиббиёт коллежи ўқитувчиси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.