Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили И. Нажмиддинов Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни ТИҲ-ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раиси С. Мўминов очди ва олиб борди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили И. Нажмиддинов номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлари ҳақида сайловчиларга маълумот берди.

И.Нажмиддинов ўз сўзида, Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳудудларни комплекс ва изчил ривожлантириш, халқимиз ҳаёт сифати ва фаровонлигини юксалтириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилганлигини алоҳида эътироф этди.

Сайловчилар номидан сўзга чиққан,ТИҲ-ЎзЛиДеП вилоят кенгаши аъзоси, туман ҳокими Б.Юсупов, «Баҳористон» МФЙ бошланғич партия ташкилоти етакчиси Т.Меҳмонов ва бошқалар ТИҲ-ЎзЛиДеПдан Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг дастурида кўтарилган барча масалалар юрт тараққиёти ҳамда халқ фаровонлигига хизмат қилишини алоҳида эътироф этишди.

Учрашувда сиёсий жараён-Президент сайловига пухта ҳозирлик кўрилаётгани, барча жараёнлар қонунларимиз ва халқаро демократик талабларга мос равишда ўтаётганлиги таъкидланди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўладиган Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Учрашувда ишончли вакил И.Нажмиддинов иштирокчиларнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.