Сайловлар халқ хоҳиш - иродасини ифода этишнинг демократик шакли бўлиб, «халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи» эканлигининг амалий ифодаси сифатида намоён бўлади.

Конституциямизда белгилаб берилган нормалар, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар сиёсий партияларга Президент сайловида иштирок этиши учун кенг имкониятлар бермоқда.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, сиёсий партиялар, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси туман кенгаши жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш бўйича муайян ишларни амалга оширмоқда. Бу борада тарғибот - ташвиқот ишларига эътибор кучайтирилмоқда. Кенгаш пленуми ва партия ташкилоти конференцияси ўтказилиб, бу муҳим сиёсий жараёнда партиянинг иштироки бўйича вазифалар белгилаб олинди ва вилоят ташкилоти анжуманига делегатлар сайланди.

Бу муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш ҳар биримизга юксак ғурур ва фахр - ифтихор бахш этади. Чунки Ватанимиз эртаси ва фаровонлиги учун овоз берамиз.

Қодиржон Ражабов, туман Кенгаши депутати, «Адолат» СДП депутатлар гуруҳи аъзоси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.