Ватандан фахрланиш ҳисси - кўзни ҳам, қалбни ҳам яшнатади. Тарихан қисқа вақт ичида мустақил юртимизда қўлга киритилган улкан ютуқлар, ўзгариш ва янгиланишлар қалбимизни фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдиради.

4-болалар мусиқа ва санъат мактаби анжуманлар залида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир иштирокчилари бўлиб ўтган дилдан суҳбатлар, мунозараларда Ватан ҳисси, Ватан туйғуси нақадар қадрли ва муқаддас эканлигини янада теранроқ англадилар. Унда сўзга чиққан «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси И. Нажмиддинов, туман бўлими  раиси Ё. Эшматов ва бошқалар юртимизда амалга оширилаётган улуғвор ишлар, янгиланишлар ҳақида тўлқинланиб гапириб, тинчликсевар, халқпарвар давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов белгилаб берган йўлдан оғишмай дадил одимлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни қадрига етиш, мустақилликни янада мустаҳкамлаш, уни кўз қорачиғидай асраш барчанинг бурчи эканлигини таъкидлашди.

Зеро, улуғ Йўлбошчимиз айтганларидек, «Ўзбекистоннинг битта йўли бор: мустақилликни мустаҳкамлаб, мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириб, ёруғ ва эркин ҳаёт сари олға юриш».

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.