Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис  этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан таъсис этилган ушбу нишон жадал тараққий топаётган мустақил Ўзбекистоннинг рамзи сифатида минг-минглаб юртдошларимиз кўксида ярақлаб, уларни янги ютуқ ва марралар сари руҳлантирмоқда.

Куни кеча 4 - болалар мусиқа ва санъат мактабининг анжуманлар залида бир гуруҳ тумандошларимизни «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тантанали йиғилишни туман ҳокими в.б. Ш. Дадабоев очди ва олиб борди.

Маросимда бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз кўксига «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони тақиб қўйилди. Улар орасида барча соҳа вакиллари бор.

-Халқимиз Президентимизнинг шу йил 2 июлдаги «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги Фармонини катта хурсандчилик ва мамнуният билан кутиб олди,-дейди меҳнат фахрийси, «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони соҳиби А. Мирбобоев. - Мустақил Ўзбекистонимизнинг чорак асрда эришган ютуқ ва марралари замирида Юртбошимиз раҳнамолигида халқимизнинг бирлик ва ҳамжиҳатликдаги фидокорона меҳнати мужассамдир. Бунинг эътирофига бугун яна бир бора гувоҳ бўлаяпмиз. Ишончим комилки, бундай эътироф ва эътибор бизни янги-янги ютуқларга руҳлантиради.

Тақдирланганларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Маткаримов қизғин муборакбод этди.

Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари байрам концерт дастурини намойиш этишди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.