«Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди». Президентимизнинг бу машҳур иборалари ҳар биримизни оиламизни қадрлашга, тотув ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга ундайди. Зеро, ортга назар ташлар эканмиз, мустақиллигимизнинг ўтган даврида Президентимиз ташаббуслари билан турли йилларни «Оила йили», «Аёллар йили», «Соғлом авлод йили», «Оналар ва болалар йили», «Обод турмуш йили», «Соғлом бола йили», «Соғлом  она ва бола йили» деб номланиши, кенг  кўламли Давлат дастурлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилиши оилага, уларда камол топаётган фарзандларга эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди. Бу эзгу ишлар самараси-халқимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий турмушидаги ижобий ўзгаришлар кўлами ортиб бораётганида намоён бўлмоқда.

Бу эса албатта, қалбимизда фахр ва ифтихор туйғуларини юксалтиради. Йигирма беш йил тарих учун қисқа давр, лекин шу давр ичида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигидан тортиб, саноат, тадбиркорлик, маънавият, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ҳамда бошқа соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, йирик лойиҳалар бугун ўз самарасини бермоқда. Минглаб замонавий иншоотлар, бинолар қад кўтарди. Намунавий лойиҳалар асосида қишлоқ жойларида қурилган уй-жойларда оилаларни бекаму кўст яшашларига шароитлар яратилмоқда. Ватан озодлиги ва фаровон ҳаёт - ҳар бир инсоннинг олий мақсади. Бу туйғуни бизга Мустақиллик ином этди.

Маърифат Мелихонова, туман ФҲДЁ

бўлими мудири.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.