Беш ўғил, уч қизни камолга етказдим. Болаларимнинг ёшлиги собиқ тузум даврида ўтди. Катта ўғлим Узоқ Шарқ деган ўлкада, кейинги ўғилларим Европа давлатларида ҳарбий хизматни ўтаган. Биринчи ўғлим ҳарбийдан қайтмай туриб, иккинчисини олиб кетишганди.

Ўғлимни айтишича, ўша мустабид тузум даврида собиқ иттифоқ республикалари ичида энг кўп ҳарбий аскар Ўзбекистондан жалб қилинган экан. Йигитларимизни аксарияти, шу жумладан, мени ўғилларим ҳам икки йил қурилиш ишларини бажариб қайтган экан. Ўша пайтларда биз, оналар ўғилларимизни ҳарбийга жўнатишдан қаттиқ чўчирдик...

Бугун-чи? Бугун Ўзбекистон оналари қатори фарзандларим ҳам набираларимни, жондан азиз фарзандларини бемалол, бехавотир ҳарбий хизматга жўнатишади. Ҳатто қизларимдан бири ўз ўғлини ҳарбий хизматчи қилмоқчи. Чунки набираларим бировларникини эмас, балки ўз юрти, ўз она тупроғини ҳимоя қилади, ҳарбийда мардликни ўрганади, чиниқади. Қолаверса, жаннатмакон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни асраш, уни ҳимоя қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ватанга хизмат қилиш эса олий саодатдир.

Б. Аҳмедова, меҳнат фахрийси, Қўқимбой ҚФЙ.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.