Ўтган ўқув йилида икки набирам мактабнинг 1-синфига борди. Байрам байрамга уланди. Мактабда «Билимлар куни»ни нишонлаб қайтган набираларим сумка тўла китобларини кўз-кўз қилишарди. Уларнинг хурсандчилигининг чеки йўқ эди. Шу куни мактабда «Президент сов-ғаси» сифатида набираларимга берилган китобларни кўриб, ҳайратим ошди. «Алифбо», «Метематика», «Ўқиш китоби», «Она тили» китобларидан ташқари «Инглиз тили», «Одобнома», «Атрофимиздаги табиат», «Жисмоний тарбия», «Меҳнат» китоб-лари бор эдики, бундан ҳар бир ота-она, албатта чексиз хурсанд бўлади. Ахир бу китоблар фарзандларимизни чуқур билимли, дунёқараши, тафаккури кенг бўлишига хизмат қилади-да! Ана шу  онларда ёшлик даврларим ёдимга тушди. Пастқам, авария ҳолатидаги эски бинони мактаб деб атардик. Латтадан тикилган халта сумка вазифасини бажарар, унда ҳам нари борса иккита йиртилиб, увадаси чиқиб қолган китоб, сиёҳдон, пероли ручка бўларди. Дарсликлар етишмаслиги сабаб, битта синф икки-учта китобни навбати билан ўқирдик.

Бугунги ёшларга ҳавасим келади. Мустақиллик йилларида наинки шаҳарларимизда, балки чекка-чекка қишлоқларимизда ҳам болаларимиз камол топадиган чиройли, кўркам ва мустаҳкам ўқув даргоҳлари, мажмуалар қад ростладики, бу юртимизда келажак авлод камолотига юксак эътибордан далолатдир. Бугунги ёшларимиз маданият, илму маърифатда бошқалардан кам эмас ва кам бўлмайди ҳам.

 Юнусхон Абдуллаев, меҳнат фахрийси,

«Ёшлик» ҚФЙ.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.