Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида Мустақиллик байрамига бағишлаб, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида учрашув ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий – маърифий тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш белгиланган.

Вилоятимизнинг таниқли олимлари, адибларидан иборат маънавий ва маърифий тарғибот гуруҳининг аҳоли билан учрашувлари мароқли ва эсда қоларли кечмоқда. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб НамДУ доценти Н. Деҳқонов Президентимизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммитида сўзлаган нутқи ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига ташрифлари ҳақида сўзлаб берди.

Университетнинг миллий ғоя кафедраси катта ўқитувчиси А. Абдуллаев, таниқли шоир ва журналист, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Р. Мирзаолимов, фахрий ўқитувчи, шоир А. Бобохонов она-Ватан, мустақиллик, ҳурлик ва озодликнинг қадри ҳақида фикрлар билдиришди, шеърлар ўқишди.

-Ватан ҳисси, Ватан туйғуси барча нарсадан қадрлироқдир. «Бу - менинг Ватаним!» деган ҳисни тўймоқ - улкан бахт,-деди ўз сўзида Р. Мирзаолимов.

Меҳнат фахрийси, шоир Аълохон ака Бобохонов Турон акаде-миясининг фахрий академиги сифатида  эътироф этилганлиги ҳақидаги хушхабар барчани хушнуд этди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Дадабоев бу юксак унвон нишони ва гувоҳномасини А. Бобохоновга тантанали равишда топширди.

 

ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ

Мустақиллик – биз учун энг улуғ, энг азиз байрам. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан «Косонсой» санаториясида ўтказилган маданий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Ватан озодлиги ва фаровон ҳаёт – мустақиллик берган улкан неъмат эканлиги, уни кўз қорачиғидек асраш зарурлиги ҳақида фикрлар билдиришди.

Тадбирни сиҳатгоҳнинг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Н. Муйдинов очди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши қошидаги санатор-курортлар бошқармасининг ўқув-услубий маркази бош мутахассиси Маҳмудахон Мурзаева «Буюк давлатни соғлом миллат ва соғлом авлодгина қура олади» деган мавзуда дам олувчилар билан мароқли суҳбат ўтказди.

Сиёсий фанлар доктори, профессор Т. Файзуллаев, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг туман вакиллиги муҳтасиби А. Ҳожиев, дам олувчи А. Абдуолимов мустабид тузум давридаги қийинчиликларни эсга олиб, бугунги доруломон кунларга шукроналик келтирдилар.

Санъаткорлар ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар тадбирга янада файз киритди.

М,АКРАМОВ.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.