Бугун биз бошимиздан кечираётган ўта таҳликали замонда, ён-атрофимизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, миллатлар ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр – оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Халқимиз тинчлик ва омонликни беҳад қадрлайди. Истиқлол йилларида муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш йўлида амалга оширилаётган улуғвор ишлардан қалбимиз қувончга тўлади ва мана шундай доруломон кунларга етказгани учун шукр қиламиз. Аммо дунёнинг қайси бир бурчагида тараққиёт ва фаровонликни кўролмайдиган ғаразли кучлар қайта-қайта қабиҳ ишларга қўл уришда давом этмоқда. Бу эса бизларни ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишга, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиб, уни асраб-авайлашга ундайди.

Туман «Деҳқон бозори» ишчи-хизматчилари билан мулоқотда вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими бошлиғи А. Абдураимов, НамДУ исломшунос олими К. Йўлдошхўжаев, Наманган шаҳридаги Абу Юсуф жомеъ масжиди имом-хатиби А. Юсупов ва бошқалар ўз сўзларида шу ҳақида гапириб, халқимизнинг тинч-тотув, баҳамжиҳат ва аҳил яшаб, меҳнат қилаётганлиги улкан бойлигимиз эканлиги, улуғ неъмат-тинчликни асрашга барча масъуллигини таъкидлаб ўтдилар

Тадбирда «Қалтис қадам ёхуд ватанфурўшлар», «Муқаддас бурч» фильмлари намойиш қилинди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.