-Президентимизнинг шу йил 2 июнь куни эълон қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорида "эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлодимизнинг янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси, ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етаётганликлари" алоҳида таъкидланди. Шу маънода қарор байрам тадоригини бошлаб юборган ҳамюртларимиз учун ўзига хос дастуриламалдир.

Амалдаги "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг ижроси мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, сўнгги беш йилнинг ўзида ёшлар учун ҳудудларда 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаб, 523 та спорт иншооти ва 100 ортиқ сузиш ҳавзалари қуриб, фойдаланишга топширилдики, аҳоли бу ғамхўрлик ҳар бир хонадонга кириб бораётган ижтимоий тоза ҳавонинг ўзаро ишонч ва меҳр-оқибат барқарорлиги билан боғлашлигини англаган ҳолда муносабат билдирмоқда.

"Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури айтиш мумкинки, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун зарур мутахассис-кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ўзига хос тизим яратилишига имкон бўлди.

1990 йилда Давлат бюджетининг 17,9 фоизи таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган бўлса, бугун бу кўрсаткич 34,2 фоизга ортиб, мамлакатимиздаги йиллик ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этаётгани кеча ва бугуннинг фарқидан далолат беради. Ёш авлодни ҳам  ақлан, ҳам жисмонан соғ-лом дунёга келтириш, тарбиялаш ва муносиб авлодлар даражасида шакллантириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Қисқа фурсат ичида ёшларимиз орасидан фан олимпиадаси ғолиблари ва спорт соҳасида жаҳон чемпионлари етишиб чиқди. Улар номи Ўзбекистоннинг янги тарихи саҳифаларига муҳрланмоқда.

Ҳурматли Президентимиз Ислом Каримовнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир" асарларида фарзандларимиз ҳақида келтирилган қуйидаги фикрлар айни ҳақиқатдир: - "Мен ёшларимизга, менинг болаларимга қарата, ўрганишдан ҳеч қачон чарчаманг-лар, деб айтмоқчиман. Ўрганиш, интилиш айб саналмайди. Ниманидир билмасанг, уни ўрганиш зарур. Авваламбор, энди ҳаётга кириб келаётган ёшларга нима лозим? Ўрганиш, ўрганиш ва яна бир бор ўрганиш керак. Касб ўрганган, илм ўрганган киши, ўзбекона айтганда, ҳеч қачон кам бўлмайди".

Шу маънода навқирон авлодни республикамизда рўй бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, улар қалбида юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини  шакллантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Зеро, мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ҳамда касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз мамлакати ва халқига фидойи бўлган ёшлар Ватанимизни янада обод қилишга, унинг тараққиётига, бундан-да гуллаб-яшнашига муносиб улуш қўшадилар.

П.МАТКАРИМОВ, НамМПИ ректори,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.