O’zLiDeP туман кенгаши тадбирлар режасига кўра, жойларда Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизда 2015 йилда ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги «Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир» номли маърузаси мазмун – моҳиятига бағишлаб, жойларда  давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири «Баҳористон» ҚВПда ўтказилди.

Туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари фаоллари ва тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати кун тартибидаги масала юзасидан партиянинг туман кенгаши аппарат раҳбари И. Ангуров, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева ва фаоллар сўзга чиқдилар.

С. Ғаниева.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.