Президентимизнинг жорий йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида истиқлолимизнинг 25 йиллик тантаналарини муносиб ўтказиш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилди.

Ўтган чорак асрдаги ҳар бир йил беқиёс ютуқларга бой бўлди. Турли номлар билан аталган йилларда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда қўлга киритилган улкан муваффақиятлар ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин.

Мустақилликнинг 25 йиллиги олдидан газетамизда «Истиқлол солномаси» рукни ташкил этиб, энг муҳим воқеа-ларни  ёритиб боришни лозим топдик.

1991 йил – Алишер Навоий йили

 31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг Навбатдан ташқари VI сессияси бўлиб ўтди. 1 сентябрь – Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.

 5 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкент шаҳридаги В.И. Ленин номидаги майдонни Мустақиллик майдони деб номлаш тўғрисида Фармон чиқарди.

 20 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилиши тўғрисида» қарор эълон қилди.

 25 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотини бериш тўғрисида» Фармон чиқарди.

 18 ноябрь. Олий Кенгашнинг VIII сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланди.

 29 декабрь. Республиканинг давлат мустақиллиги масаласи бўйича Референдум ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар бўлиб ўтди. Президент этиб Ислом Абдуғаниевич Каримов сайланди.

1992 – Ҳамширалар йили

 3 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди.

 4 январь. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг нав-батдан ташқари IX сессияси бўлди. И.А.Каримов Ўзбекистон Президенти лавозимини адо этишга тантанали киришди.

 4 январь. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинди.

 8 январь. «Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият органларини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасида давлат ёшлар сиёсати асослари тўғрисида»ги Қонунлари эълон қилинди.

 30 январь. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий гвардиясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 2 март. Бош Ассамблея Ўзбекистон Республикасини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолигига қабул қилди. Ўзбекистон Республикасининг БМТга қабул қилиниши республикамиз мустақиллиги қатъийлиги ва узил – кесиллигининг олий ҳуқуқий тасдиғи бўлиб қолди.

 2 июль. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.

 16 июль. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши Х сессиясида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида байрам кунлари тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинди.

 24 август. Тошкентда Жанубий Кореянинг «ДЭУ» корпорация-си ва Ўзбекистон давлат концерни «Автоқишхўжмаш» ўртасида Андижон вилоятининг Асака шаҳрида йилига 180 минг автомобиль ишлаб чиқарадиган автомобиль заводини қуриш тўғрисида Шартнома имзоланди.

 25 август. Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинди.

 23 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил этиш тўғрисида» Фармон чиқарди.

1993 – Аҳмад Яссавий йили

 1 январь. Шу вақтга келиб, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини 125 давлатлар тан олди. 66 хорижий давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

 8 январь. Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон автомобиль транспорти «Ўзавтотранс» давлат акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармон чиқарди.

 9 январь. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни чиқди.

 15 январь. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинди.

 5 февраль. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун талабаларни тест усулида саралаш тўғрисида» қарор қабул қилинди.

 10 февраль. Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Халқаро почтамти тузилди.

 20 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 23 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Соғлом авлод учун» ноҳукумат Халқаро хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Фармон чиқарди.

 4 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» Республика жамғармасини тузиш тўғрисида» Фармон чиқарди.

 24 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида» Фармон чиқарди. Шундан буён ҳар йили 27 июнда бу сана нишонланади.

 А. Абдушаҳидов тайёрлади.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.