Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи асосий йўл Қамчиқ довони орқали ўтади. Бундан чорак аср муқаддам довондаги ҳолат билан бугунги кундаги ҳолатни таққослаб, беҳад ҳайратга тушаман. Ўша пайтларда улкан қоялар, чуқур жарликлар ёнбағридаги тор сўқмоқ йўл кенгайтирилади, тоғлар қаърида туннеллар барпо қилинади, дейишса, рости гап ҳеч ким ишонмасди.

Мустақиллик бизларга орзу-умидларимиз рўёбини кўриш бахтини муяссар этди. Муҳтарам Юртбошимизнинг узоқни кўзлаб амалга ошираётган оқилона сиёсати, халқимизнинг қатъий ишончи ва азму шижоати туфайли иложи йўқдай туюлган орзу ва умидлар рўёбга ошмоқда. Дастлаб, довон йўллари кенгайтирилиб иккита туннель ишга туширилди ва қишин-ёзин автомобиллар қатновига шарт-шароит яратилди. Энди эса, поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу бизларнинг, Ўзбекистон халқининг жуда катта ютуғи бўлди.

Оллоҳнинг инояти, истиқлол шарофати, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик туфайли ана шундай ютуқларни қўлга киритаяпмиз.

Энг муҳими, халқимиз келажакка ишонч билан қарайди. Ўзбекистон энди ҳеч кимга, ҳеч қачон қарам бўлмайди.

Исмоилжон ота Раҳимов, уруш ва

меҳнат фахрийси.

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.