Туман ҳокими А.Абдукаримов Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбе-кистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сонли Қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини амалдаги қонунлар асосида кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини янада кучайтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мутасадди раҳбарлар томонидан қабул қилинишини тартибга солиш ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 10 июндаги 164-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, туман  ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан 2016 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилиш жадваллари 1-2 иловаларга асосан тасдиқланди.

Фармойишда туман ҳокимининг  ўринбосарлари,  бўлим бошлиқлари, ҚФЙ ва МФЙ ра- исларига жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш ва директив ҳужжатларни ижроси бўйича ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жадваллар асосида ҳар ойнинг биринчи шанбасида топширилишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахс-ларни қабул қилишни қонун талаблари асосида ташкил этиш ҳамда директив ҳужжатларни ўз вақтида ижросини таъминлаш вазифалари юклатилди.

Фармойишда туман ҳокимлигининг Девонхона мудирига туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича олиб борилаётган ишлар мониторингини юритиб бориш ва ҳар чорак якуни бўйича туман ҳокимига ахборот киритиб бориш вазифаси юклатилди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.