Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни  ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни асраш муқаддас бурчимиз эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилган.

Дарҳақиқат, бугун дунёда юз бераётган урушлар, терроризм, диний экстремизм, одам савдоси каби хавф-хатарлардан огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, бу иллатларга қарши ҳамжиҳатликда қураш олиб боришимиз зарур.

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган режага асосан туман маҳаллаларида уюштирилаётган тадбирларнинг бош мавзуси ҳам ана шулардан иборат бўлмоқда.

Маҳалла ҳудудидаги мактаб, коллеж ва бошқа муассасалар, жамоат ташкилотлари, масжидлар имом-хатибларидан таркиб топган тарғибот гуруҳлари жойларда аҳоли ва ёшлар вакиллари билан мулоқотлар  ўтказиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилмоқда.

Ўтказилаётган мулоқотларда юртимизда ёшлар учун етарли имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилаётгани, шу билан бирга ёшлар мустақил фикрлаш ва юртимиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши лозимлиги ҳақида ҳам сўз юритилмоқда.

Маҳаллаларда уюштирилаётган тарғибот тадбирларида бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиляпти.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.