Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн учинчи сессиясида туман ҳокими А. Абдукаримовнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

-Президентимиз  Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари иқтисодиётнинг янада барқарор ривожланишига ҳамда ҳаётимизнинг барча жабҳаларини янада яхшилашга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда - деди туман ҳокими А. Абдукаримов ўз сўзида. -2015 йилнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган  халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз таъкидлаганларидек, амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон омили учун, унинг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга хизмат қилиши лозим.

Ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 115.1 фоизга,  халқ истеъмоли  моллари  ишлаб чиқариш  120.7  фоизга,  чакана савдо айланмаси  112.2  фоизга,  қишлоқ хўжалиги 106.2 фоизга, пуллик хизматлар 113.1 фоизга  ва қурилиш ишлари 116 фоизга ўсиши таъминланди.

Ўтган йил мобайнида 64 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 896 тага етди. Кичик бизнеснинг улуши  саноатда 69.3  фоизни,  қишлоқ  хўжалигида 97.9 фоизни,  қурилишда  95.5  фоизни,  чакана  савдо  айланмасида 55.7 фоизни, жами хизматларда 66.3 фоизни ва аҳоли бандлигида 91.7 фоизни ташкил этди.

Бандлик дастурига асосан ҳисобот даврида 6237 та янги иш ўринлари яратилди, шундан, 4980 та ёки 80,1 фоизи қишлоқ ҳудудлари ҳиссасига тўғри келади.

«Туманни  2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури»га асосан 2015 йил давомида 18131,0 млн.сўм миқдорида маблағни ўзлаштириш ҳисобига 109 та лойиҳа (саноат соҳасида 19 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 67 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 23 та) ишга туширилиб, 501 та иш ўрни яратиш кўзда тутилиб, йил якунида 109 та лойиҳа (режага нисбатан 100,0 фоиз) амалга оширилди. Ушбу мақсадлар учун 17,4 млрд.сўм (шундан, 13,1 млрд. сўми ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 3,5 млрд.сўми  банк  кредити,  783,0 млн. сўм хорижий  инвестиция) маблағлар сарфланди. Натижада янги 504 та иш ўрни яратилди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қўқимбой ҳудудида 4.5 млрд  сўм маблағ ҳисобига 293 гектар интенсив боғ ташкил этилиб, 60 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

2015 йил якуни бўйича маҳаллий бюджет даромадлар режаси 27.0 млрд. сўмга ёки 100.2 фоизни ташкил этди, харажатлар ижроси 81.5 млрд. сўмга ёки 99,4 фоизга бажарилиши таъминланди.

Тасдиқланган субвенция дастури бўйича 2015 йил давомида жами 169 та янги ташкил этилган объектлар ҳисобига 1473.2 млн.сўм бюджетга қўшимча даромад туширишга эришилди.

Натижада, йил якуни билан маҳаллий бюджетдаги субвенция солмоғи 63,2 фоизни ташкил этиб, 2014 йилга (66,7 фоиз) нисбатан жами харажатлардаги субвенция улушини 3,5  пунктга  камайтиришга эришилди.

Лекин туманимизда бу борада камчилик ва муаммолар сақланиб қолинмоқда. Маҳаллий бюджет харажатларининг 63 фоизи ёки 51.5 млрд. сўми республика бюджети ҳисобидан қопланиб келаётганлиги барчамизни бирдек ташвишга солади.

Мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадидажорий йилда ҳам субвенцияларни камайтириш юзасидан ишларни давом эттириб, йил якунига қадар бюджетда режалаштирилган 64.7 фоиз ўрнига 61.8 фоиз ёки 2.9 фоизга (1.5 млрд.сўмга) камайтириш юзасидан кескин чоралар кўришимиз зарур. Бунинг учун янги ташкил этиладиган кичик корхоналар ҳисобига 200.0 млн.сўм, хизмат кўрсатиш, сервис корхоналар ҳисобига 95.0 млн.сўм, мавжуд корхоналарни соғломлаштириш, модернизация ва қайта қуроллантириш ҳисобига 18.6 млн.сўм, саноат соҳасида корхоналарни ташкил этилиши ҳисобига 700.0 млн.сўм, солиқ тўловларини имтиёз муддати тугаши ҳисобига 119.9 млн.сўм ҳамда солиқлар йиғувчанлигини ошириш ҳисобига 389.0 млн.сўм, жами 1523.0  млн.сўм қўшимча даромадлар тушириш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 ноябрдаги «2016 -2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2439-сонли Қарори билан тасдиқланган Дастурда белгиланган 2 та қиймати  512.0 млн.сўмлик лойиҳа ҳамда 15  та янги иш ўринлари яратилиши ҳисобига бюджетга қўшимча равишда 135.0 млн.сўм даромадлар тушириш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 13 январдаги ПҚ-2284-сонли қарорига кўра, 2015 йил учун товар ва хизматлар экспорти прогнозини таъминлаш мақсадида туманда 2015 йилда ҳудудий корхоналар томонидан 7639,9 минг долларлик товар ва хизматлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган прогноз 101,0 фоизга бажарилди.

Экспортбоп маҳсулотлар турларини кўпайтириш ҳамда камида 4 та янги корхонани экспортга жалб этиш кўзланмокда. Янги ташкил этилган «София Соф текстил» кўшма корхонасида  пайпоқ маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича муайян ишлар амалга ошириляпти..

Шунингдек, «Косонсой тўқимачи» корхонаси негизида Хитой Халқ Республикасининг «Ҳовво» компанияси ҳамкорлигида пахта хом ашёсини қайта ишлаб газлама маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар авж олдириляпти. Мазкур лойиҳа амалга оширилса, қарийб 2,5 минг аҳолини иш билан таъминлашга эришилади.

Қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгартиришлар бўйича қабул қилинган қарорлар ва экин майдонларини мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида ердан самарали фойдаланмаётган, шартнома режаларини бажараолмаётган, моддий-техника воситалари ҳамда молиявий ҳолати яхши бўлмаган 155 та фермер хўжалиги негизида, юқорида талабларга тўла мос келадиган ҳамда ер майдони мақбул даражага келтирилган 231 та янги фермер хўжалиги ташкил этилди ва уларнинг  умумий сони 632 тага етказилди

Мақбуллаштириш натижасида пахта ва ғаллачилик йўналишида 331 та (янги 181 та) фермер хўжалиги ташкил этилди. Натижада 3,5 мингта янги иш ўрни яратилди, 3.5 млрд.сўмлик қарздорликлар сўндирилди ҳамда устав жамғармасида  1.9 млрд.сўмдан ортиқ  маблағ шакллантирилди.

Давлатга дон сотиш бўйича 305 та фермер хўжалиги билан 22,7 минг тоннага контрактация шартнома тузилди ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар билан маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланди.

Буюртмачи корхоналар ва ташкилотлар ҳамда пудрат ташкилотлари ўртасида пудрат шартномалари тузиш, объектларни белгиланган муддатларда сўзсиз ишга тушириш бўйича марказлашган бюджет маблағлари ҳисобидан 2015 йилда 3,75 млрд.сўмлик жами 6 та обьект, шундан 3 та умумтаълим мактаби, 1  та касб-ҳунар коллежи, 2 та болалар спорти объектлари фойдаланишга топширилди.

Ҳисобот йилида туманнинг 3 та массивида 76 та намунавий лойиҳа асосида уй-жойлар қурилиб, ушбу ҳудудларга 4,75 км. сув тармоғи, 2,6 км. электр тармоғи, 1,7  км. газ тармоғи тортилди.

Ҳисобот даври мобайнида  1 та туман, 1 та шаҳар, 6 та қишлоқ маданият уйлари негизида янги типдаги маданият ва аҳоли дам олиш марказлари қайта қурилди ва аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

Жорий йилда Инвестиция дастури доирасида марказлашган бюджет маблағлари ҳисобидан 14-мактабгача таълим муассасаси объектида қиймати 0,9 млрд. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади. Булоқ массивида қурилиши режалаштирилган  45 та намунавий уй-жойларни ўз муддатида фойдаланишга топшириш чоралари кўрилади.

«Тумангаз» корхонасида 2016 йил 1 январь  ҳолатига жами  17,1.  млрд сўм,  йил  бошига  нисбатан  306,1  млн. сўмга қарздорликни камайтиришга эришилди. Аммо туман электр тармоқлари корхонасида қарздорлик йил бошига нисбатан жами 1,8 млрд  сўмга  кўпайганлиги ачинарли ҳолдир.

Ўтган ўқув йилида коллеж битирувчиларининг 2600 нафари ёки 89.4 фоизи иш билан таъминланди.

Эллик нафар битирувчига тумандаги тижорат банклар  томонидан 605 млн.  сўмдан зиёдроқ миқдорда кредитлар ажратилиб, тадбиркорлик йўналишида фаолият юритишларига кўмаклашилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги  «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ва уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда 6236 та янги иш ўринлари яратилди. Бу билан кичик бизнес соҳасида банд бўлганлар сони  60,1 минг кишига етди.

Фармон ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида «ягона дарча» маркази ташкил этилди.

Тумандаги тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига 17,1 млрд. сўм,  кредитлар берилди. Бунинг 5,1  млрд. сўмини микрокредитлар,  12,0 млрд. сўмини узоқ муддатли кредитлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги 2340-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича туманда 23 та давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш вазифа қилиб қўйилган эди. Ана шу мақсадда, «Пахта    толаси» АЖда   қўшимча  акция  чиқарилиб, баҳолаш  якунига етказилиб, давлат улуши  белгиланган  тартибда   хўжалик   жамияти  устав  фондига  ўтказиб берилди. «Ноль» қийматда берилиши белгиланган 3 та объект  давлат тендер   комиссияси  қарори  билан 850.0  млн. сўм  минимал инвестиция  киритиш  ва  67 та  иш ўринлари яратиш шарти билан  тадбиркорларга берилди. Оммавий савдолар орқали хусусий мулкка сотилиши белгиланган 13  та давлат кўчмас мулк объектининг барчаси ўз харидорини топди. Режалаштирилган 4 та давлат корхона ва муассаса тугатилиб, давлат реестридан чиқарилди, 2 та давлат объекти тўлиқ бузилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2298-сонли қарори ижроси доирасида 2015 йилда «Косонсой  тўқимачи» МЧЖ  корхонасининг  3  та  лойиҳасини амалга ошириш натижасида 2239,0 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 

Дастурга асосан 2015 йилда жами 7 та ҳудудий тасарруфдаги корхонанинг 11 та лойиҳа бўйича прогнозда белгиланган 8,1 млрд.сўм ўрнига амалда 10,2 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб,  125,9 фоиз ўсишга эришилди.

Қарор ижроси бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, жумладан, 2016  йилги маҳаллийлаштириш дастурига    «Чашмаи сафед»  фермер хўжалигида   2  та (қуруқ сут  ва сариёғ) ишлаб чиқариш  лойиҳаси  таклифи  берилган.

Президентимиз ташаббуси билан 2015 йилга «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном берилиши бу соҳанинг ривожига катта туртки берди.  «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат Дастури доирасида 5 млрд, 574 миллион  сўм маблағ ўзлаштирилиб, Дастурда белгиланган барча вазифалар ижроси таъминланди. Жумладан, кексаларимизга шарт-шароитлар яратиш мақсадида тумандаги уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда «Косонсой» сиҳатгоҳлари ва «Нуроний» жамғармаси қошидаги «Қадрлаш» дам олиш маскани капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, тумандаги хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турли мафкуравий хуружлардан асраш, оилаларни  мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни муаммоларини ҳал этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Аёллар маслаҳат маркази” ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларига зарур шарт-шароитларни яратиш доимий диққат-эътиборимизда бўлиб келмоқда.

Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасига “Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича  жами 65 турдаги замонавий  тиббиёт асбоб-ускуналари келтирилди.

14 ёшгача  бўлган 56856 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллиги аниқланганларни соғломлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Юртбошимизни вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳамда шу йил 15 январда Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтилган мажлисидаги маърузасида белгиланган долзарб вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида туманнинг  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бў-йича бир қатор вазифаларни белгилаб олдик.

2016 йил учун мева-сабзавот экинларини экиш, етиштирилган ҳосилни экспортга ва қайта ишлашга йўналтириш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан, бир йилда етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми бўйича туманда жами 40 минг тонна сабзавот ва 10 минг тоннадан ортиқ мева ишлаб чиқариш прог-нози белгиланган бўлиб, шундан 16 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш кўзда тутилган. Бунинг учун туманда «Косонсой навбаҳори» ва «Kosonsoy fruits» агрофирмалари ташкил қилиниб, ҳозирда фермер хўжаликлари билан маҳсулот етиштириш, етказиб бериш бўйича шартномалар тузилмоқда. 2016 йилда 13 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Туманни 2016-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида 2016 йилда саноатда умумий қиймати 19 млрд.сўмлик 12 та лойиҳани амалга ошириш ва бунинг ҳисобига 567 та янги иш ўрни ташкил этиш кўзланмоқда. Режалаштирилган маблағнинг 4,7 млрд. сўми лойиҳа ташаббускорлари томонидан, 5,2 млрд. сўми тижорат банклари кредит маблағлари ҳамда 8,7 млрд. сўми хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур лойиҳаларни фойдаланишга топширилиши натижасида 12,0  млрд. сўмлик янги қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Дастур доирасида «София Соф текс» қўшма корхонасида пайпоқ маҳсулотлари (қиймати 2,5 млрд.сўм,шундан 700 минг АКШ доллари ва 50 та иш ўрни), «Қурувчи Кушон» МЧЖда цемент ишлаб чиқариш (қиймати 15,0 млрд.сўм ва 200 та иш ўрни) каби йирик лойиҳалар фойдаланишга топширилади.

Лойиҳаларни ишга туширилиши ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 115.2 фоизга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 116.5 фоизга ўсиши режалаштирилган.

Хизмат кўрсатиш йўналишида 2016 йил давомида 69 та лойиҳа амалга  оширилиб, бу мақсадлар учун  3,5 млрд. сўм маблағ сарфлаш ҳисобига 257 та иш ўрни яратилади.

Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 2016 йилда жами 45 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Ушбу мақсадлар учун 16,3 млрд. сўм (шундан, 7,7 млрд. сўми банк кредити) миқдорида маблағ сарфланиб, 286 та янги иш ўрни яратилади.

Юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қўшимча 10,0 млрд. сўмлик ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, шундан, 700 тонна сут, 500.0 тонна гўшт,  7.0 млн. дона тухум, 150 тонна парранда гўшти, 10 тонна балиқ,1 минг тонна мева, 200 тонна узум ва 800 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштиришга эришилади. 

2016 йил «Соғлом она ва бола» йилида туман аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилашга барча асосларимиз бор ва олдимиздаги вазифаларнинг бажаралишини сўзсиз таъминлаш ҳар биримиздан юксак масъулият ва фидойилик билан меҳнат қилиш талаб этилади.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.