Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси билан батафсил танишиб чиқар эканман, истиқлол йилларида эришган ютуқ ва марраларимиз кўз олдимда гавдаланди.

Дарҳақиқат, Юртбошимиз таъкидлаганидек, барча ютуқ ва имкониятларимизда Асосий қонунимизнинг аҳамияти беқиёсдир.

Президентимиз ташаббуси билан «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном олган жорий йилда бу жабҳада ҳам улкан ишлар амалга оширилди. Бу юртимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги, ёши улуғ инсонларга эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга эътибор кучайтирилаётганини амалдаги исботидир.

Тантанали маросимда Юртбошимиз 2016 йилни мамлакатимизда «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилдилар.

Бу ҳам мустақил юртимизда фарзандларимизнинг баркамол, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлишига эътиборнинг ифодасидир.

А. Султонов, «Имом Ҳусайн» жоме масжиди имом-хатиби.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.