Муҳтарам Юртбошимизнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган пурмаъно нутқларини маҳалла аҳли билан биргаликда телевидение орқали тингладик.

Президентимизнинг вилоятимиз аҳлига эътибори ва эътирофи қалбларимизни тоғдек кўтарди. Вилоятдаги, бутун Фарғона водийсидаги улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида гап кетганда, аср қурилишига айланган «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўлининг қурилиши бугун ҳар бир ватандошимиз қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдирмоқда. Бундан чорак аср муқаддам асрий пурвиқор тоғлар ичидан темир йўл ўтаркан дейишса, рости ҳеч ким ишонмасди. Лекин бугунга келиб Юртбошимиз ташаббуси билан бу афсона ҳақиқатга айланди.

Бу йўл мамлакатимиз салоҳияти ва имкониятларини янада оширишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган улуғвор ишларга барчамиз камарбаста бўлайлик.

 А. Қорабоев, Косон ҚФЙда яшовчи меҳнат фахрийси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.