Мурожаатлар билан ишлашни яхшилаш, аҳоли розилигини таъминлаш, фуқаролар эътирозига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича изчил фолият олиб борилмоқда. Айниқса, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар секторлар ҳудудида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Маҳаллаларда уйма-уй юриб, "хонадонбай" ўрганишлар натижасида фуқароларнинг кўпгина талаб-истаклари қондирилаётир.

Халқ қабулхонаси томонидан аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар орқали ҳамда ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар алоҳида назоратга олинган.

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳақида гап кетганда, жойларда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган сайёр қабулларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш ўринли. Зеро уларда аҳоли бир вақтнинг ўзида турли масалалар бўйича ўзига тегишли мутасадди раҳбарлар билан бевосита мулоқотга киришади.

Ўтган давр мобайнида туман секторлари раҳбарлари томонидан ҳудудларда 80 маротаба сайёр қабуллар ташкилланди. Уларда 2 минг 40 нафар фуқаролар иштирок этган ва 320 нафар жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатлар қабул қилинган. Шундан 86 фоизи қаноатлантирилган, 72 фоизи ижобий ҳал этилган.

Хуллас, сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва улар бартараф этилишида давлат органлари ҳамда ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани, ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга ундаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳамитжон ТОШМАТОВ,  туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.