Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ва халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг  2022 йил 30-декабрдаги VI-35-165-6-0K/22-сон қарорига мувофиқ ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг молия бош бошқармасининг2022 йил30-декабрдаги 01-14/20-01-32Ғ2688-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида" ги Қонуни ва халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 30-декабрдаги VI-35-165-6-0K/22-сон қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг "Наманган вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида"2022 йил 30 декабрдаги VI-35-165-6-0K/22-сон қарорига мувофиқ, Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил учун даромадлари 66 433 873,0 минг сўм, харажатлари 269 845 741,0 минг сўм прогноз қилинганлиги ҳамда вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 203 411 868,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  3. 2023 йил учун туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  4. 2023 йил учун туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  5. 2023 йил учун туман бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  6. 2023 йил учун туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  7. 2023 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 2 543 663,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
  8. 2023 йил учун Косонсой тумани бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 805 035.0 минг сўмга белгилансин.
  9. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2023 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) туман маҳаллий  бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

юридик шахслар ер солиғи;

корхоналар айланмасидан солиқ;

айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан, шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловдан ташқари);

давлат активларини ижарага беришдан олинган даромадлар.

б) вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар;

мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича, табиий газ учун қатъий белгиланган ставкадаги акциз солиғи, нефть маҳсулотлари учун акциз солиғини (бензин, дизель, суюлтирилган газ, мотор мойи) тушумлар тегишинча 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Косонсой тумани аҳолиси сонининг республика аҳолиси сонидаги улушига мувофиқ.

в) вилоят бюджети ҳамда Косонсой тумани маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланади:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-409-сон қарорига асосан 2023 молия йилидан бошлаб:

а) "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

Бунда, аҳоли томонидан амалга оширилиши таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилиши;

б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун туман (шаҳар)лар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилиши;

в) ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари учун туман (шаҳар) бюджетларининг 5 фоизи миқдорида, бироқ камида 12 миллиард 935 млн. 786 минг сўм маблағ режалаштирилиши белгиланганлиги;

г) "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга оширилишининг янги тартиби ишлаб чиқилиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Косонсой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Тошпулатов), Молия бўлими (Ю.Камалов), Давлат солиқ инспекцияси (Ф.Валиев) ва масъул ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;

маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;.

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;

тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

  1. Косонсой тумани Давлат солиқ инспекцияси (Ф.Валиев)Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:

солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлилилар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;

Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар.

хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Тошпулатов), Молия бўлими (Ю.Камалов):

Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатларининг (захира жамғармаси маблағларисиз), 5 фоизига тенг миқдордаги маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларнинг камида

30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га йўналтирсин.

Бунда, Косонсой тумани халқ депутатлари, Ёшлар ишлар агент-лиги туман бўлими, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масул этиб белгилансин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар мажбурий тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.

  1. Мазкур қарор "Косонсойнома"газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда Косонсой тумани ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

14.           Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.