Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини ҳаётга тадбиқ этиш борасида  жорий йилнинг 5 ойи давомида туманимиз бўйича  бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан,  бўлимиз томонидан Савдо саноат палатаси туман бўлими, тижорат банклари ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда "Тадбиркорлик фаолияти асослари" мавзусида аҳоли ўртасида тадбирлар ўтказилди.

Дастур ижросини таъминлашда биринчи навбатда кам таъминланган оилалар рўйхатини тўлиқ шакллантириш ва камбағалликдан чиқариш  масаласига эътибор қаратилди. Бу борада аҳолининг эҳтиёжманд қатламига амалий ёрдам кўрсатиш масаласида доимий мониторинг олиб борилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга услубий қўлланмалар, кўрсатма ва тарқатма материаллар берилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан тумандаги тижорат банклари томонидан 243 та юридик ва жисмоний шахсларга 2885,445 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан, асаларичилик (14 та оилага 429,6 млн. сўм); паррандачилик (50 та оилага 367,963 млн. сўм); иссиқхона (12 та оилага 330,938 млн. сўм); наслли қўй (49 та оилага 1,237,938 млн. сўм); чорвачилик (24 оилага 426,290 млн. сўм) йўналишларида маблағлар берилди. Шунингдек, ҳунармандчилик йўналиши буйича 4 та оилага 98,0 сўм; тикувчилик йўналиши буйича 36 та оилага 532,240 млн. сўм; ишлаб чиқариш йўналишида 33 та оилага 518,4 млн. сўм берилди. Бошқа йўналишлар бўйича эса 21 та оилага 182,014 минг. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 243 та оиланинг иш билан бандлиги таъминланди.

Қувонарлиси, аҳоли давлатимиз томонидан кўрсатилаётган  ғамхўрликни ҳис этган ҳолда тадбиркорликни йўлга қўймоқда ва бу бошланган эзгу ишлар ўз самарасини бериб келмоқда. 

Юнусхон КАМОЛОВ, туман молия бўлими мудири.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.