МУНОСИБ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРАМАН

  Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга, ногирон ва имконияти чекланганларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ёши ўтди деб четга сурмай, аксинча, сиёсий жараёнларда уларнинг тажрибаси,  фикри ва маслаҳатига ҳурмат билан қаралмоқда. Президент сайлови мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги учун энг муҳим сиёсий воқеадир.

  Сайловолди тадбирлар, хусусан, сайлов ва инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида ўтказилган тадбирларда жуда қизиқиб иштирок этдик. Бу сиёсий жараён бизни фаолликка ундади.

Мен 24 октябрь куни сайлов  участкасига  барвақт  бориб, шу азиз ва муқаддас юрт осудалиги, халқимиз келажаги йўлида хизмат қиладиган номзодга ишонч билдираман.

 Эркин  Юсупов, Соҳибкор  МФЙда яшовчи

меҳнат фахрийси.

 

СИЁСИЙ ҲУҚУҚИМИЗ КАФОЛАТИ

Ҳур диёримизда яратилган сайлов тизими фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқи тўлиқ амалга ошишига хизмат қилмоқда. Бунинг амалий ифодаси Президент сайловига тайёргарлик  кўриш жараёнида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Тагижар маҳалласидаги  41-мактабда  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 205-сайлов участкаси ташкил этилган. Бу ерда ҳар бир сайловчи хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимизнинг буюк келажаги учун овоз бериши учун барча ша-роитлар  яратилган.

Мен ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, она юртимиз тинчлиги, унинг равнақи учун муносиб номзодга овоз бераман.

  Асрорхон АЛОХОНОВ, Тагижар МФЙ.

 

УНУТИЛМАС ВОҚЕА бўлади

Балоғат ёши - бу ёшларнинг ҳар бир вакили жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш имконини берадиган ёш. Чунки 18 ёшга тўлган фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ҳуқуқига, яъни фаол сайлов ҳуқуқига эга бўлади. Кейинчалик, 21 ёшга тўлганда ушбу ҳуқуққа сайланиш ҳуқуқи ҳам қўшилади. Сайловчининг  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштироки жамиятимиз ва давлатимиз ривожланиши учун муҳимдир.

Шундай қилиб, 18 ёшдан эътиборан фуқаро учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддаси тўла кучга киради. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.Шунинг учун ҳам 24 октябрь ўн саккизга тўлган йигит ва қиз ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб қолади. Бу иштирокчилардан ўз хатти-ҳаракатлари учун сиёсий масъулиятни талаб қилади.

Ўз навбатида қабул қилинаётган сиёсий қарорлар учун масъулият сайланувчи ва сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиради.

Лобар  Аҳмедова, талаба.

М. АКРАМОВ тайёрлади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.