Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бош-қарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра шу йилнинг  январидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари бир қатор ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилиши тақиқланди. Яъни яшаш жойидан маълумотнома, ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома, доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисидаги, доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган, яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган ҳамда турар-жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномалар талаб этилмайди.

Қарор иловасида бундай ҳужжатларнинг 28 таси аниқ-равшан кўрсатилган. Эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.

Қарордан мақсад, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга оширишдан иборатдир.

У. ЮСУПОВ, туман давлат хизматлари маркази директори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.