Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббусга бизнинг мактабимиз жамоаси ҳам бажонидил қўшилди. Ёшлар тарбиясига янада масъулият билан ёндашишга киришдик.  Айниқса, ўғил-қизлар ҳулқини ижобий томонга ўзгартиришда китобнинг аҳамияти кучли эканлиги назаримиздан четда қолмаяпти. Китоб тарғиботига бағишланган турли тадбирлар ўтказмоқдамиз.

Яқинда тумандаги бир қатор идора, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ташкилланган тадбир "Фарзандимга китоб совға қиламан" дея номланди. Хайрия кечасига туман ҳокимлиги ҳамда жамоат ташкилотларидан меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Тадбир давомида китобнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги ўрни тўғрисида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қолаверса, китоб ўқиган одамнинг мияси фаол ишлаши, хотираси мустаҳкам бўлиши илмий исботланганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Эътиборлиси, тадбирда иштирок этган ота-оналар фарзандларига китоб совға қилишнинг моҳиятини тўла англаб етганликларини ва бундан буён айни шу масалага алоҳида эътибор билан ёндошишларини таъкидладилар.

М. МАМАДАЛИЕВА, 15-мактабнинг она тили ва

адабиёт фани ўқитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.