Мактабимизнинг 2-"А" синф ўқувчилари томонидан ташкилланган "Хотира ва қадрлаш куни"га аталган кечага афғон уруши қатнашчиларидан Зоҳиджон Содиқов, Қобилжон Қаюмов, Комилжон Воҳидовлар, фахрий ўқитувчилардан Турсуной Қамбарова ҳамда Тожихон Тожибоевалар таклиф этилдилар.

Уруш қатнашчилари жанг майдонида кўрган-кечирганларини,  тинчлик ҳукмрон бўлган ҳозирги доруламон замонга шукроналик келтириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Ўқувчиларни чуқур билим олиб, юқори малакали кадрлар бўлиб етишишга даъват этдилар.

Ўғил-қизлар дилбар шеърлар ўқидилар. Жозибали куй ва қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Тадбир якунида фаолларга ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этувчи китоблар совға қилинди.

Я.МАМАТҚУЛОВА, Ҳ.АСҚАРОВА,

21-мактаб ўқитувчилари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.