Ўқувчи - қизлар тарбияси билан шуғулланувчи мураббийлар, ибратли ҳаёт кечираётган наъмунали аёллар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда туманимиздаги 51 та мактабнинг бошланғич хотин-қизлар раислари, иқтидорли, фикри теран қизлар, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, фаол аёллар иштирок этдилар.

Тадбир 10-мактаб муаллималарининг чиқишлари билан чиройли кўриниш олди. 6-мактаб устозлари томонидан "Бугуни кун қайноналари қандай бўлиши керак?" мавзусидаги саҳна кўриниши, 24-мактаб ўқувчиси Умида Мамасиддиқованинг опера йўналишида "Аста-аста" қўшиғи йиғилганларга манзур бўлди.

Тадбир давомида туман "Оила илмий маркази" раиси В. Тожибоева сўзга чиқиб, барчани муборак Рамазон ойи билан самимий қутлаб, бугунги кун қизлари онам сингари оила соҳибаси бўлишим керак" деган ғоя билан ўсиб улғайиши зарурлигини таъкидлади. Арши аълода олтиндан ясалган тахт борлиги, ана шу тахтнинг соҳибаси қайнона бўлиши кераклиги, аммо ҳанузгача тахт бўшлиги ҳақидаги ибратли ривоятни айтиб берди. 42-мактаб ўқувчиси Олима Тожибоева вилоятимизда бўлиб ўтган "Юксак-манавиятли авлод" кўрик танловида I-даражали диплом билан тақдирланганлиги, туманимизда иқтидорли қизларимиз сафлари кўпайиши учун бундай истеъдод соҳибларини излаб топиш зарурлигини таъкидлади.

Туман ХТБ бошланғич хотин хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ. Маткаримова "Оила, мактаб, маҳалла" ҳамкорлиги ишларини жонлантириш ва биргаликда иш ташкиллаш" мавзусида маъруза қилди. Барча мактаблар бошланғич хотин-қизлар раислари ва маҳаллалар билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини эътироф этди.

 

Назира Тошматова,

24-мактаб бошланғич хотин-қизлар раиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.