Давлат таълим муассасасида тарбиланаётган ҳар бир бола ўзига хос дунё. Улар давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишади.

Муассасада ўтаётган ҳар бир кун қувончларга бойлиги билан болалар қалбида узоқ вақт сақланиб қолади, албатта. Этика ва эстетика туркумига кирувчи фанлар ойлиги муносабати билан ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Янги замонавий педтехнологиялар асосида ташкил этилган очиқ дарслар, "Мусиқа менинг ҳаётим" мавзусида адабий-бадий кеча, "Моҳир кўллар" ва "Ёш ихтирочилар" кўргазмалар танлови, ҳамда "Ўзбекистон - менинг Ватаним" мавзусида чизилган расмлар танлови, айниқса, эсда қоларли бўлди.

Ўғил-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топиш, орзу қилган касб-ни эгаллаши учун сифатли таълим, очиқ дарслар ва турли хилдаги тадбирларнинг аҳамияти катта.

"Моҳир қўллар" тўгарагига қатнашувчи  тўқувчи қизларнинг тўқиган шарф, нимча, женфер, пайпоқ, болалар қалпокчалари, чойнак тагликлари технология фанида олган сабоқлари, меҳнатларининг гўзал намунаси сифатида кўзингизни қувонтиради. Танлов якунида эса Оқила Тўлабоевага 1-ўрин, Сабоҳат Икромалиева 2-ўрин ва Мафтуна Маҳмудовага 3-ўрин насиб этди.

 Истеъдодли болалардан саналган 8"Б"-синф ўқувчиси Камолхон Абдулҳаевнинг янги иннавацион ғояси асосидаги ўзи ҳаракатланувчи ҳар хил русумдаги автомобиллар, самолётлар, вертолётлар ва бошқа техник жиҳозлар ҳакамлар томонидан 1-ўринга лойиқ, деб топилди.

Юқори синф ўқувчилари томонидан тайёрланиб кўргазмадан жой эгаллаган қўл меҳнати билан ясалган саватлар, гуллар, техника макетлари, тўқувчилик маҳсулотлари ҳаммани хурсанд этди. Бўш вақтларини мазмунли ташкил этаётган ўғил-қизларимизнинг эртанги кунга умид, ишонч билан олға қадам ташлаши сиз-у бизга ўрнакдир.

Фан ойлиги якунида фаол иштирокчилар ва ғолиблар "Мусиқа менинг ҳаётим" тадбирида мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Биз шу нарсага аминмизки, ўкувчи ўзига бўлган эътиборни ҳар қадамда сезса, ҳар бир боладаги қобилиятни кашф эта олсак, ютуқларимиз сони яна ошади.

 

Раҳимжон Ашуров,

45-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси технология фани ўкитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.