Ҳар тонг меҳмонхонага кирар эканман, уй тўрида осиғлиқ турган суратга боқаман. Юзларидан нур ёғилиб турган нуроний - бу менинг мард, жасур, ботир, қўрқмас бобом Жумавой ота Қуролов сурати. Унинг кўксини орден ва медаллар безаб турибди. Бобом 18 ёшида кўплаб ўзбек ўғлонлари қатори урушга отланди. Бобом урушда 5 йил давомида душман билан юзма-юз бўлиб, ўз жонларини аямай, юртни ҳимоя қилдилар. Берлин кўчаларида урушнинг охирги йилларида 1945 йил қиш кунларининг бирида шиддатли урушларнинг бирида қаттиқ яраланиб, чап оёғи Берлин кўчаларида қолди. Бир оёғидан айрилган бобом урушдан қайтиб, фронт ортида ҳам фидокорона меҳнат қилди. Урушдан кейин ҳам ватанимиз бобом меҳнатини "Жасорат" ва "Шон-шуҳрат" медаллари билан тақдирлади.

Мен мактабда ёшлар билан ишлаш жараёнида Хотира ва қадрлаш кунида бизларга тинч-лик заминини яратишда ўз жонини ҳам аямаган бобом ва унинг сафдошлари жасоратларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатишни ўз вазифам, деб биламан ва "Боболаримиз жасорати бизларга ўрнак" мавзусидаги тадбирларни давом эттиравераман.

Бобожон, Сизни ҳеч қачон унутмайман, Сиз билан фахрланаман. Биз ёшлар озод, обод Ватанда яшар эканмиз, тинчлик ва осойишталикни қадрлаймиз.

Н.Жумабоев, 22-мактаб бошланғич ёшлар итттифоқи етакчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.