Ҳаммамиз яхши тушунамиз, кексаларимиз, мўътабар отахон ва онахонларимизни рози қилсак, бутун халқимиз, жамиятимиз биздан рози бўлади. Уларнинг табаррук дуолари - бу, аввало, эл-юртимизнинг дуоси, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Шавкат Мирзиёев.

Президентимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган пурмаъно даъватлари туфайли халқимизнинг йиллар давомида орзу қилган умидлари амалга ошадиган бўлди. Идоралар раҳбарлари кундан-кунга халқимизга меҳрибон бўлиб бораётгани ҳам бор гап. Хотира ва қадрлаш байрами арафасида ҳам бу яққол сезилди. Шу ўринда айтиш ўринлики, биргина байрам баҳонасида ҳам, бошқа кунларда ҳам туманимиз раҳбари Ж. Юлдашев, туман прокурори Д. Умаралиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Т. Мўйдинова, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Э. Тожибоев, туман ИИБ бошлиғи Ф. Мирзаев, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Ё. Эшматовларни фуқаролар хонадонларига хабар олиш учун кетаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.

- Туманимиз раҳбарларига раҳмат, - дейди Булоқбоши қишлоғида яшовчи 90 ёшли Боқимат ота Сатторов. Улар аҳволимдан хабар олиш учун хонадонимга келишганида қувончим ичимга сиғмай кетди. Бир гуруҳ фаоллар ҳамда прокуроримизни самимийлик билан хонадонимга кириб келиши беҳад  қувонтирди. Президентимизга минг раҳмат. Барча раҳбарларни халқпарвар бўлишга кечаю кундуз ундаб келмоқда.

Юқорида номлари қайд этилганлар уруш қатнашчиси Исохон Соттихонов, 100 ёшни қарши олаётган Дилором она Умарова, Юсуф ота Ортиқов, Шахобиддин ота Жабборов, Жалолиддин ота Бозоров, Ўғилжон она Бозорова, Тошби она Валиева ва яна кўплаб хонадонларда бўлишди. Хонадон эгаларига совға саломлар улашилди.

"Дуо билан эл, ёмғир билан ер кўкарар", деб бежизга айтишмаган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.