9 май эрталаб соат 9-00. Туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланган байрам иштирокчилари дастлаб эсдалик учун расмга тушдилар. Йиғилганлар автобус ҳамда енгил машиналарга ўтириб, "Шон шуҳрат" ва "Меҳнат жасорати" мажмуаларини зиёрат қилишга йўл олдилар.

Юртдошларимизнинг порлоқ хотирасига атаб қурилган мажмуа пойидаги абадий машъалага гулчамбарлар қўйилди. Шундан сўнг иштирокчилар Махдуми Аъзам ёдгорлик мажмуаси ёнида қад рост-лаган Мотамсаро она мажмуасига етиб келишди ва  гулчамбарлар қўйилди. "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Ё. Эшматов ўз сўзида буюк ғалабага беқиёс ҳисса қўшган ватандошларимизнинг қаҳрамонликлари, фронт ортида туну кун тиним билмай ишлаган меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида тўхталди. Қурбон бўлганлар ёдга олиниб, улар руҳи покига  қуръон тиловат  қилинди.

Байрам қатнашчилари "Ўзбегим" тантаналар мажмуасига йўл олишди. Тантанали маросимни кириш сўзи билан очган туман ҳокими Ж. Юлдашев  йиғилганларни халқимизнинг эзгу байрами - Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этди. Уруш ва меҳнат фахрийлари Президентимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибордан чексиз миннатдор бўлиб, шукроналик билан яшаётганликларини ҳам алоҳида таъкидлади.

-Кексалар, фахрийлар доимо эъзозланаётган юрт дунёнинг яна қаерида бор? -дейди Н. Домлашаев - Бундай юртда яшаш гашти ўзгача. Юртбошимизга раҳмат!

Байрам қатнашчиларининг юзида табассум. Шукроналик ҳисси барқ уриб турибди. Санъаткорлар томонидан тайёрланган сермазмун байрам дастури байрамга ўзгача шукуҳ ва тароват бағишлади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.