Мактабимизда таббий фанлар ойлиги доирасида кимё фанидан туман миқёсидаги семинар бўлиб ўтди.

Ана шу семинар доирасида 10-синф ўқувчилари иштирокида очиқ дарс ўтказилди.

"Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" муносабати билан очиқ дарсга юқори синф ўқувчиларини касбга, тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришни қамраб олган мавзу танланди. Унда ўқувчилар олган билим ва кўникмаларини ҳаётга татбиқ этиш малакасига эга бўлиши бош мақсад қилиб олинди.

Ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, Косонсой туманини иқтисодий ривожлантириш учун "Косметология", "Болалар ошхонаси", "Тиббиёт ва фармацевтика" соҳалари бўйича бизнес лойиҳалар ишлаб чиқариш бўйича баҳс ва мунозалар олиб боришди.

Кимё фанини чуқур ўрганиб, табиий ёғлардан косметологик ашёлар тайёрлаш ва бу соҳани туманда ривожлантириш бўйича Ш. Ҳасанжонова, М. Аббосхонова, М. Самадова, Б. Тошпўлатов, Э. Нўъмонов каби ўқувчиларнинг лойиҳалари семинар қатнашчиларига манзур бўлди.

Пазандачилик гуруҳида З. Мирмаҳмудова, М. Исмоилова, М. Охунжонова, З.Ҳошимхонова, И. Каримов А. Дарвешов, табиий сут ва ёғ маҳсулотларидан фойдаланиб, озиқ - овқат маҳсулотлари тайёрлаш ва МТМларга етказиб бериш бўйича бизнес режаларини ёритиб беришда З. Мирмаҳмудова, М. Исломова, М. Охунжонова каби ўқувчилар фаол бўлдилар. Хусусий санаториялар ташкил этиш, табиий маҳсулотлар билан даволаш - профилактика ишларини йўлга қўйиш каби мавзуларда М. Исломжонова, М. Хасанхонова, Г.Бозорбоева сингари ўқувчиларнинг бизнес режалари ҳам барчага маъқул бўлди.

В.Бекназарова,

10-мактаб ўқитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.