"Авесто"да Наврўзнинг расман байрам қилиниши Зардуштнинг дунёга келиши билан боғланади. Зардушт баҳор кунларидан бирида қаҳқаҳа уриб туғилибди. Ўша куни олам нурга тўлиб, қуёш янада чарақлаб кетади. Бутун мавжудот ял-ял яшнайди, меваю зироатлар ғалла серҳосил бўлади, молу қўйлар эгизак туғишади, дарёю чашма сероб бўлади, мамлакат тинч, эл фаровон бўлади. Ана шу санани - баҳор ойи Фарфардининг 21 кунини Ахурамазда йилнинг биринчи куни - Наврўз дуб белгилашни буюради.

Бу Наврўз ҳақида узоқ ўтмишдан афсона. Бугун бизнинг юртимизда боқий Наврўз миллий қадриятларимизни, хусусан, яшариш, яшнатиш, меҳр-оқибат, бирдамлик, ёрдамга муҳтож инсонларга саховат кўрсатиш, кексалар ҳолидан хабар олиш каби кўплаб инсоний фазилатларни тараннум этувчи айёмга айланди.

Президентимизнинг "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорида ана шу мақсадлар мужассам.

Р.Қўзиева, 20-мактаб ўқитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.