2017-2021 йилларда Ўзбекис-тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга ошириш Давлат дастурида минтақада яхши қўшничилик ва дўстона алоқаларни, барча соҳаларда яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш алоҳида белгиланган.

Мамлакатимиз Президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи икки мамлакат халқлари ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, икки қўшни давлат орасидаги шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги мазмун билан бойишига пухта замин бўлди. Давлат чегараларидан ўтиш тартиб-таомилининг соддалаштирилиши, борди-келди муносабатларининг қайта йўлга қўйилиши, савдо-иқтисодий алоқаларининг фаоллашуви, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик азалий қондош ва қардош икки халқ дўстлик ришталарини янада мус-таҳкамланишига хизмат қилади.

М.Олимова44-ИЧБУИ Давлат таълим муассасаси ўқитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.