Баҳор. Шу биргина сўз орқали хаёлимизда, орзуларимизда, кўнгилларимизда олам-олам қувонч, кўтаринкилик юз беради. Дераза ортидан келаётган ёмғир шивирлари, кечаги қишнинг совуқ тафтини ўчираётган майин эпкинлар, ажиб турфа ифорлар кўкламдан дарак бермоқда.

Баҳор беғубор фасл. У инсонлар қалбида соф ва ҳузурбахш туйғуларни қайта уйғотиб яшаш ва яратишга ундайди.

Кўкламнинг мадҳи шоирларнинг таърифида, ошиқларнинг байтида, табаррук отахонларнинг дуосида, момоларнинг ҳар бир сўзида акс этади.

Баҳор юртимга эзгулик, гўзаллик ва хурсандчиликлар олиб кел! Сен баҳона фарзандларимизнинг шодон кулгуси, байрамлар сайли, меҳр-мурувват, саховат, қадр туйғулари барқ  ураверсин.

З. Сотиволдиева,

17-мактаб ўқитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.