Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик, хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий - маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдириш долзарб вазифадир.

Туманимиздаги 4 та сектор кесимидаги маҳаллаларда "Буюклигинг унутма аёл" шиори остида ўтказилган форум айнан ана шу мақсадларга хизмат қилди.

Форум доирасида "Миллий либос-маънавиятимиз кўзгуси", "Ҳар оилада бир  ҳунар бўлсин", "Томорқа хазина-оиламиз даромади", "Китоб ўқиш кунлик одатимизга айлансин", "Оила мустаҳкамлиги аёлга боғлиқ", "Фарзанд тарбиясига она масъулдир", "Ватан тараққиёти оиладан бошланади", "Баркамол авлодни тарбиялашда оила ва таълим муассасасининг ҳамкорлиги", "Соғ-лом болани тарбиялаш - бизнинг умумий вазифамиз", "Бола тарбиясида оила ва маҳалланинг роли, аҳамияти ва масъулияти" каби мавзуларда

суҳбатлар, концерт дастурлари, "Қайнона - келин муносабатлари", "Одам савдоси-давр муаммоси", "Тиббий кўрик, соғлом авлод негизидир" мавзуларида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Д. Валиева, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.