Арча, чинор каби умрбоқий дарахтлар минг йилдан зиёд яшайди ва инсонга фойда келтиради. Тол, терак дарахтлари дренаж вазифасини бажариб, ернинг захини тортади. Ўсимлик дунёсининг бебаҳо аҳамияти ҳақида яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Шунинг учун ҳам республикамизда ўсимлик дун-ёсини муҳофаза қилишга давлат миқёсида эътибор бери-лади. Жумладан, "Ўсимлик дун-ёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", "Ўрмон тўғрисида"ги қонунлар ва шунга оид қонуности ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланаш тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида "Дарахт, буталарни кесиш санитария, коммуникация, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда маҳаллий ҳокимият ва табиатни муҳофаза  қилиш органларини келишилган қарорига асосан йўлга қў-йилади, дейилган.

Дарахт ва буталарни кесишда дастлаб маҳаллий ҳокимият органларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат йўлланади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари мурожаат юзасидан жойига чиқиб, дарахт ва буталарни ҳолатини ўрганиб, далолатнома расмийлаштиради ва маҳаллий ҳокимият органларига тегишли қарор қабул қилиш учун келишув хулосасини юборади. Юқоридаги қонун ва қарор талабларига асосан дарахт ва буталар турли хилдаги касалликлар ва зараркунанда ҳашаротлар билан кучли зарарланган, қуриган, қуриётган, бино ва иншоотларга, юридик ва жисмоний шахсларни мол-мулкига, фуқароларни хавфсизлигига хавф туғдириш эҳтимоли бўлганда, маҳаллий ҳокимият ва экология органларини келишилган қарори билан дарахт ва буталарни кесишга йўл қўйилади. Бир сўз билан айтганда, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесиш қонун йўли билан тақиқланади.

 

А. Отамирзаев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги

биоинспекциянинг вилоят ҳудудий оператив гуруҳи бошлиғи,

Б. Ҳусанов, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспектори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.