Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори асосида туманимиздаги таълим муассасалари, маҳаллалар, давлат ҳамда жамоат ташкилотларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хотира тадбирлари ўтказилмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов доно, жасоратли, ғурури баланд инсон эди. У буюк Йўлбошчи сифатида оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

Биринчи Президентимизнинг хотираси куни муносабати билан мактабимизда ўтказилаётган маънавий - маърифий тадбирларда унинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида муносиб из қолдирганлиги ёшларга кенг тушунтирилмоқда.

Т. Жўраева, 4-мактаб ўқитувчиси.

 

"Раҳбар деган одам фидойи бўлиши, халқининг дарду ташвишларини, орзу-умидларини юрагидан, қалбидан ўтказиб, уларни рўёбга чиқариш, зиммасига юклатилган вазифаларни адо этиш учун ўзининг ҳаётини фидо қилишга ҳам тайёр бўлиши керак... Мен ўзимнинг бутун ҳаётим, умримнинг маъно-мазмунини,мана шу буюк халқнинг бахту саодати йўлига бахш этишда деб биламан. Мен учун бундан бошқа мақсад йўқ!"

Бу жўшқин сўзларни халқимизнинг суюкли фарзанди, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтган.

Ислом Каримов халқим деб яшади, уни эъзозлади, ўзи ҳам эъзоз топди ва буюклар сафидан жой олди.

Мактабимизда ўтказилаётган хотира дарсларида буюк сиймо Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти чуқур ўрганилмоқда.

Устозларимиз мустақил юртимизда рўй бераётган оламшумул ўзгаришлар, янгиланишларни эътироф этган ҳолда мустақилликкача бўлган даврдаги оғир кунлар ҳақида сўзлаб беришмоқда.

Г. Умматалиева, 48-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.