Халқ депутатлари туман Кенгашида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Дастур лойиҳаси 237 банддан иборат. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида келтирилган асосий ғоя ва таклифлар, шунингдек, 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Дастурда белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ҳақида туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Қ. Авезматов, Жиноят ишлари бўйича туман суди девонхона раҳбари К. Бакиев, туман молия бўлими мудири Э. Тошпўлатов, туман ҳокимининг ўринбосари И. Султонов, туман Кенгашининг доимий комиссияси раиси М. Акрамов ва бошқалар сўзга чиқдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган муҳокама жараёнида Давлат дастури лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

У. Турсунов, туман Кенгаши депутати.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.