Миллий армиямиз - юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи. Она - Ватанни ҳимоя қилиш, унинг сарҳадларини кўз - қорачиғидек асраш - муқаддас бурч. Бу бурчни шараф ва масъулият билан адо этаётган мард ва жасур ўғлонларимиздан фахрланамиз.

"Истиқлол" мажмуасида ўтказилган байрам тадбирига туманимиздаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, жангчи-фахрийлар, нуронийлар вакиллари таклиф қилинди.

Байрам иштирокчиларини туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Валиева муборакбод этди.

Тадбирда ўз тақдирини она-Ватанимизни ҳимоя қилишдек муқаддас, шарафли ва масъулиятли бурчни бажаришга бағишлаган ҳарбий хизматчиларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари она - Ватан, Қуролли Кучларимиз, унинг сафларида хизмат қилаётган ўғлонларимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этишди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.