Мамлакатимиз Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори халқимиз кўнглидаги ниятнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Ислом Каримов халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти, мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши учун борлиғини, умрини бағишлаган, дунёда катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби эди. Унинг хотираси биз, ёшларнинг қалбимизда абадий яшайди.

Президентимиз қарорига мувофиқ 30 январь - Ислом Каримов таваллуди куни олдидан коллежимизда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Ислом Каримов серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирганини ёшлар онгу қалбига сингдиришда бу каби тадбирларнинг тарбиявий аҳамияти катта.

Д. Саидова, Косонсой технология- иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.