“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китоби дунё юзини кўрганига 20 йил бўлди

Халқимиз ўзининг кўпминг йиллик тарихи давомида ўта оғир ва машаққатли йўлни босиб ўтган ҳамда турли синовлар, қи-йинчиликларни мардонавор енгиб келган.

Буюк тарихимизда ўз эли, юртининг озодлигини ҳимоя қилиб, унинг мустақиллиги учун курашган халқ қаҳрамонлари етишиб чиққан. Ислом Каримовнинг номи ҳам ўша мард ва жасур қаҳрамонлар қаторида тарихимиз саҳифаларида зарҳал ҳарфлар билан жой олган.

Зеро, бундай қаҳрамонлар халқимиз қалбида абадий яшайди ва ёшлар онгу-шуурида миллий ифтихор, ўз ватанига меҳр-муҳаббат, садоқат, фахрланиш ва ватанпарварлик туйғуларини уйғотади.

Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80- йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги Қарори ўта муҳим тарихий воқеа бўлди.

Ислом Каримов мамлакатимиз шонли тарихида ўзининг донишмандона салоҳияти, серқирра ижтимоий -сиёсий фаолияти, ватанга фидойилиги ва садоқати, чуқур меҳр ва муҳаббати, энг олий неъмат-мустақиллик ва уни мустаҳкамлаш йўлидаги мардонавор  кураши, ватанпарварлиги, букилмас иродаси, иймон-эътиқодининг бақувватлиги, юксак маънавий-ахлоқий ва инсонпарварлик фазилатлари,она юрти ва ўз халқи олдидаги улуғвор ишлари билан ҳурмат, обрў-эътибор ва чинакам шуҳрат қозониб, халқимизнинг фахру-ифтихори ва ғурурига айланган буюк сиймо саналади

 Глобаллашув жараёнларини жаҳон ҳамжамиятига дахлдор бўлган ва уларни ташвишга солаётган муаммолар, ўткир халқаро муносабатлар билан биргаликда “XXI аср Ўзбекистон хал-қи учун қандай келади? Барқарорлик ва хавфсизлигимизга таҳдид солаётган муаммоларни анг-лаб етаяпмизми? Жамиятимизнинг тўхтовсиз ва барқарор ривожланишига, биз истиқомат қилаётган минтақада жуғрофий-сиёсий мувозанатни сақланишига нималар кафолат бўла олади, каби саволлар бундан 20 йил олдин Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон XXIаср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли китобининг муқаддимасида баён этилган ва бу фикрлар ҳозир ҳам долзарб ва аҳамиятлидир.

Китобнинг “Минтақавий можаролар” бўлимида минтақамизга хавф солаётган таҳдидлар, XXI асрда миллионлаб кишиларни тақдирини белгилаб берадиган демократик ва бозор ислоҳотларининг келажак истиқболлари қандай бўлиши чуқур таҳлил этиб берилган.

Афғонистонда юз бераётган қонли можароларни янада кескин тус олиши, унинг минтақавий ва дунё миқёсидаги географик ва сиёсий жараёнларга таъсирини эътиборга олганда, бу ҳозирги дунёнинг энг катта минтақавий можарасига айланганлигини Ислом Каримов бундан бир неча йил олдин таъкидлаган, бу можарони тинч музокаралар йўли билан ҳал этишни турли халқаро минбарларда туриб баён этган.

Дарҳақиқат, китобда таъкидланганидек, “Миллий хавфсизлигимизга четдан реал таҳдид солаётган Афғонистондаги минтақавий можаро на Марказий Осиёда ва на бутун дунё миқёсида барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам бермайди. Бу можароларни катта салбий потенциали бутун дунё кўламида ҳалокатли оқибатларга олиб келишга қодир”. Юқоридаги таҳлил ва хулосаларни нақадар ҳаётий эканлигига Яқин Шарқ мамлакатларида  рўй бераётган қонли воқеа-лар далил бўлмоқда.

«Диний экстремизм ва фундаментализм» деб номланган бўлимда кўплаб сиёсатчилар, олимлар, журналистлар “ислом уйғониши”, “қайта исломлашиш”, “ислом феномени” ва турли-туман номлар билан аталган ҳодисаларнинг сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилмоқдалар», деб таъкидлайди муаллиф, Бироқ, ўзимиз гувоҳ бўлаётганимиздек ислом қадриятларини тиклаш байроғи остида рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар жуда хилма-хил, серқирра, баъзан зиддиятли, қарама-қарши, қонли ва фожиали оқибатларга олиб келаётганига бефарқ ва лоқайдлик билан қараб бўлмайди. Ислом Каримов диний экстремизм ва фундаментализм хавф-хатарини таҳлил этишдан олдин, «...Исломни қайта тиклаш шиоридан фойдаланаётган  муайян кучлар кўзлаётган, динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб олиш зарур» деб, «Ислом дини ҳам узоқ йиллардан буён мавжуд эканлигига, тарихда бир қанча ҳаётий воқеаларни адо эта олганлигига эътибор бериш лозим”  деган фикрни билдирган.

 «Биз дин бундан буён ҳам аҳолининг энг олий руҳий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиши  тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишига  йўл қўймаймиз. Бу ҳолни давлатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз”  деган фикрлар ҳам бугунги глобаллашув жараёнларида муҳимдир.

Ақидапарастликни ёйиш орқали мусулмон оламининг давлатга ишончини йўқотиш, демократияни, дунёвий давлатни, жамиятни обрўсизлантириш, уларни адолат ва ҳақиқат ҳақидаги асоссиз кўр-кўрона даъватларига зарба бериш, жуда – жуда муҳимдир.

Китобнинг ҳар бир бўлимидаги мавзуларда дунё айвонида юз бераётган ва юз бериши мумкин бўлган глобал муаммолар, илмий ва назарий жиҳатдан чуқур ва ишонарли тарзда аниқ мисоллар асосида  таҳлил этилиб, уларнинг ечими йўллари ва қоидалари асослаб берилган.

Китобнинг  хулоса қисмида “Она заминимизда яшаётган ҳар бир инсон ушбу китобни ўқиб чиқиб, тарихимизга, Ватанимизга, Ўзбекистонимиз эга бўлган куч –қудратга , бойликларга ва беқиёс имкониятларга фикран назар ташлаб, шубҳасиз , ифтихор ҳиссини бошидан кечиради”-дейилган донишмандона фикрлар худди бугун айтилганидек, ҳар биримизнинг  қалбимиздан чуқур жой олса, ажаб эмас.

Ҳамидулло Абдуллаев, сиёсатшунос-педагог,

меҳнат фахрийси,

Муҳамммадхон АКРАМОВ, журналист.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.