Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини беҳад тўлқинланиб ўқидим. Мурожаатномада мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўллари аниқ ва равшан белгилаб берилди.

Ҳа, бугунги тараққиёт ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасини қамраб олмоқда. Бизнинг бундай ўзгаришларга қай йўсинда муносабатда бўлишимиз эса ўзимизга боғлиқдир.

Юртбошимизнинг болалардан умидлари катта. Айниқса,  ёш авлодни билимли, зукко ва шижоатли қилиб тарбиялашимизга ишонч билдирмоқдалар. Юртимизда қисқа вақт ичида кўплаб янги-янги таълим муассасалари бунёд этилди. Мавжудлари замон талаблари асосида таъмирланди.

Таълимнинг қуйи бўғини мактабгача таълим соҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Бундан ташқари, ўқитувчиларни замон талабларига мос равишда билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун олий ўқув юртларида махсус сирт-қи бўлимлар ташкил этилди.

Бу эса ҳар бир педагогни садоқат ва ғайрат билан ишлашга ундамоқда. Биз шундай ёшларни тарбиялайликки, улар буюк боболаримиз ишларини давом эттира оладиган, уларга  муносиб издош бўла олишсин.

Т. Жўраева, 4-мактаб ўқитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.