Бугунги фаровон ҳаёт, уйимиздаги қут-барака, бунёдкорлик ишлари - хуллас, жамики эзгу мақсадларнинг рўёби, аввало, тинчлик билан боғлиқ. Шукрки, мустақил диёримизда тинчлик, хотиржамлик ҳукм сур-  моқда.

Қуролли Кучларимиз-миллий армиямиз Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч, осойишта ҳаётининг ишончли кафолати бўлиб келмоқда.

Собиқ тузум даврида армияга йигитлар соғлом-носоғломлигига қарамай ола-қуроқ кийимларда узоқ ўлкаларга олиб кетилган. Юртимиздан армияга чақирилган йигитлардан асосан қурилиш батальонларида, оғир ишларда фойдаланиларди. Буни биз, кекса авлод вакиллари яхши биламиз.

Бугун-чи? Бугун чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга тиббий, жисмоний ва интеллектуал кўрик асосида саралаб олинмоқда.

Бугун ҳар бир йигит учун армия сафида хизмат қилиш шарафли иш, соғломлик, етуклик гаровига айланди. Миллий армиямиз, унинг сафларида Ватан олдидаги шарафли бурчларини ўтаётган аскарларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

З. Носиров, меҳнат фахрийси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.