Бугун мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятида эл маъмурчилиги ва халқ фаровонлигини ошириш, ризқ яратувчи деҳқонлар меҳнатини эъзозлаш ётганини ҳар биримиз чин дилдан ҳис этаяпмиз.

Президентимиз ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланганида ҳам юксак эътиборни яққол кўриш мумкин. Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаганидек, деҳ-қон бу - ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Наманган шаҳрида ташкил этилган байрамда нуроний отахонлару онахонлар, деҳқону фермер, чорвадору боғбонлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Ж. Юлдашев сўзга чиқди. Туманимиз раҳбари ўз сўзида, Президентимиз ташаббуси билан ризқ-рўзимиз бунёдкори бўлган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнати беқиёс  даражада улуғланаётгани, соҳа ривожи янги босқичга кўтарилаётганлигини ўзгача ғурур ва ифтихор билан эътироф этди.

Байрамда чеҳрасидан нур ёғилиб турган нуронийларимиз, деҳқону фермерларимиз меҳнати алоҳида тилга олинди. Уларга эсдалик совғалари топширилди.

Эл  севган хонанда Гуласал Абдуллаева томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлардан диллар ором олди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.