Чиндовул қишлоғида камолга етган Нўъмонжон 20-мактабни аъло баҳоларга битириб, НамМТИ қошидаги 2-сонли академик лицейда ўқишни давом эттирди. Бу ерда ўқиш даврида барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга спорт билан мунтазам шуғулланиб келди. Лицей дипломини қўлига олгач, бирон бир олийгоҳга кириб ўқиши мумкин бўлган Нўъмонжон аввал Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташга аҳд қилди.

Мана, Н. Умаровнинг ҳарбийда хизмат қилаётганига ҳам ярим йилдан ошди. Яқинда у хизмат қилаётган ҳарбий қисм раҳбарларидан Чиндовул қишлоғида яшовчи Умаровлар хонадонига мактуб келди. Унда ёзилишича, оддий аскар Нўъмонжон Умаров хизматга сидқидил ва виждонан ёндашаётганлиги учун қисм раҳбариятининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланибди. Бу хабар оилага катта қувонч келтирди.

-Набирамдан фахрланаман,-дейди унинг бобоси Шаҳобиддин ота Умаров.-Томирида миллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамдан жасорат кутса бўлади. Тинчлик ва осойишталигимиз кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз ана шундай ишончли қўлларда.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.