Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида»ги ПҚ-2124-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таълим муассасамизда аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, шу асосда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, «Гулистон-1», «Гулистон-2» МФЙ фаоллари, туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари фаоллик кўрсатмоқдалар. Мактабнинг 7-9-синф ўқувчилари билан ўтказилган учрашувга «Садпири комил» жоме масжиди имом-хатиби Ш. Тўрахўжаев ва МФЙ вакиллари, участка нозири таклиф қилинди. Унда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш, маънавиятимизга зид бўлган турли хил диний оқимлар ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик, шунингдек, кашандалик, гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига зарарли таъсирлари ҳақида мароқли суҳбат ўтказилди.

«Одам савдосига қарши кураш тўғрисида»ги Қонун тарғиботи бўйича уюштирилган «Одам савдоси-давр муаммоси» кўргазмали семинари ҳам мароқли ўтди. Унда мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари О. Бобоев томонидан тайёрланган кўргазмали дастур намойиш этилди.

Мактабда ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун тузилган тадбирлар режаси асосида вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, бу йўналишда масъул бўлган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 360-сонли Қарори қабул қилинган. Ушбу қарор тарғиботига бағишлаб мактабнинг фаоллар залида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси масъул котиби Ғ. Халилов, «Гулистон» МФЙ участка нозири Ж. Тилабеков, туман ИИБ ходими Ғ. Оқбоев, «Гулистон» МФЙ фаоли А. Зокиров сўзга чиқиб, қарорнинг мазмун-моҳияти ва бу борада амалга оширилаётган ва бажарилиши зарур бўлган вазифалар, шунингдек, ўқувчи-ёшларнинг бузғунчи, маънавиятимизга зид бўлган турли хил гуруҳлар ва оқимлар таъсирига тушиб қолмаслиги ва бугунги кунда давлатимиз томонидан ўқувчи-ёшларнинг таълим олишлари, спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароит, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ёшларга келажакда етук инсонлар бўлиб вояга етишишлари, ватанимиз равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишишларига тилак билдирдилар.

 

«СЕН МИЛЛАТНИНГ МУЛКИСАН»

Мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Шарофат Жўраева томонидан тайёрланган ўзбек тилига Давлат мақоми берилганлигининг 26 йиллигига бағишланган кеча сценарийси «Сен миллатнинг мулкисан» деб номланди.

Мактаб фаоллар зали саҳнаси байрамона безатилган. Пештоқда сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг портрети жой олган. Майин мусиқа садоси янграйди. Кечани 9-синф ўқувчилари олиб боради. Бошловчи қиз нега кечага «Сен миллатнинг мулкисан» деб номлангани ҳақида гапирар экан, Юртбошимизнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асаридан иқтибос келтиради: «Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили-бу миллатнинг руҳидир». Ҳа, тил миллатнинг руҳи ва бойлигидир.

-Дарҳақиқат, инсон ота-онани, Ватанини, борлиқни, авлод ва аждодларини, қолаверса, ўзини она тили воситасида англайди-дейди иккинчи бошловчи ўқувчи.

Кечада она тили, Ватан, юрт, дўстлик, тинчликни мадҳ этувчи шеърлар, дилрабо куй-қўшиқлар янграйди.

 

С. Мухторов, 3-мактаб директори.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.