Ўқитувчи ва мураббийлар ҳаётимиз боғбони, умримиз чароғбонидир, улар илм ва маърифат, таълим ва тарбия фидойисидир.

Мўътабар устоз-муаллимлар ҳақида гап кетганда Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг қуйидаги шеърий мисралари ёдимга тушади:

Муаллим ҳақида

сўзим ушбудир

Муаллим - камолот

             ичра кўзгудир.

Ўқидим Геродот

           тарихин кўп бор

Навоий Дантени

       такрор  ва такрор

Барини ўқидим

           лол қолди ақлим

Барига устозсан

             ўзинг муаллим!

Туманимиздаги ўқув муассасаларида ёшларга таълим ва тарбия беришда жонкуярлик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийларни, фахрий устозларни касб байрами билан самимий муборакбод этаман. Уларга мус-таҳкам соғлиқ, узоқ умр, масъулиятли ишларида муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилайман.

Бир гуруҳ шогирдлар номидан туман ДСИ ходими Одилжон

Расулов.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.